Линклар

Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Лондонда ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига суриялик мулозимларнинг келишини тақиқлади.

Бу ҳақда кеча гапирган Кэмеронга кўра, ушбу тақиқ суриялик расмийларга нисбатан эълон қилинган халқаро санкциялардан келиб чиқиб амалга оширилади.

Бироқ суриялик спортчиларга бу тақиқ таалуқли эмаслиги қайд қилинди.

Лондондаги ёзги Олимпиада ўйинлари жорий йилнинг 27 июлидан 12 августига қадар бўлиб ўтади.

Европа Иттифоқи Башар ал-Ассад режимига қарашли 41 та ташкилот ва 127 амалдорга нисбатан санкция жорий қилган.
XS
SM
MD
LG