Линклар

logo-print

Вашингтон Пхенянга озиқ-овқат бўйича кўмакни тўхтатди


 Пхенян ракета учириш режаси ортидан озиқ-овқат кўмагидан маҳрум бўлди.

Пхенян ракета учириш режаси ортидан озиқ-овқат кўмагидан маҳрум бўлди.

АҚШ Пхеняннинг ракета учириш режасидан қайтмагани учун Шимолий Кореяга мўлжалланган озиқ-овқат бўйича кўмакни тўхтатганини маълум қилди.

Вашингтон расмийси Петер Лавойга кўра, Пхеняннинг фазога ракета учириш режаси самовий спутникка жорий қилинган мораторий талабларига зиддир.

Пхеняннинг космик йўлдош учириш режаси АҚШ билан Шимолий Кореянинг ядровий дастурни тўхтатиш ҳақида келишувга эришганидан бир неча ҳафта ўтиб, кутилмаганда эълон қилинди.

АҚШ билан келишувга кўра, ядровий дастурни тўхтатгани эвазига Пхенян озиқ-овқат бўйича кўмак олиши лозим эди.

Шимолий Корея самога спутник учиришни Ким Ир Сен таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан апрел ойида ўтказишни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG