Линклар

Деҳлидаги BRICS - Иқтисоди жадал ривожланаётган давлатлар гуруҳи саммитида унинг қатнашчилари Суриядаги зўравонликларга чек қўйиш ҳамда Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ масала фақат мулоқот йўли билан ҳал этилиши мумкин деган баёнот билан чиқишди.

Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикасини ўз ичига олувчи тузилма саммитида ўзаро тараққиёт банкини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Шунингдек, Халқаро валюта жамғармасини ислоҳ қилиш жараёни суст бораётгани ва Жаҳон банки раҳбарини сайлаш шаффоф бўлиши лозимлиги ҳам саммитда таъкидланди.

Жаҳон иқтисодининг 28 фоизи BRICS давлатлари ҳиссасига тўғри келади. Жаҳон аҳолисининг 40 фоизи ҳам айни гуруҳга аъзо давлатларда яшайди.
XS
SM
MD
LG