Линклар

Бағдодда Араб лигаси саммитида БМТ томонидан дастакланган Сурия тинчлик режаси муҳокамалар марказида қолмоқда.

Айни режа зўравонликларга барҳам бериш, мухолифат назоратидаги минтақалардан ҳукумат кучларини олиб чиқиб кетиш ва инсонпарварлик амалиётларига йўл очиб беришни назарда тутади.

Расмий Дамашқ сешанба куни режани қабул қилишини айтган, аммо жанглар ҳануз давом этмоқда.

АҚШ араб давлатларини Башар Асад ҳукуматига босимни кучайтиришга чақирган.

Саммит муносабати билан Ироқ пойтахтида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
XS
SM
MD
LG