Линклар

Калининградда 22 яшар Ўзбекистон фуқароси қамоқхона маъмурини ўлдирганликда гумон қилиниб, ҳибсга олингани атйилмоқда.

Россия ахборот агентликларига кўра, исми ошкор этилмаётган ўзбекистонлик Жазони ижро этиш хизмати минтақавий бошқармаси ходими Павел Романенкони ўлдирганликда гумонланмоқда.

Калининград шаҳар прокуратураси Жиноят Кодексининг 105-банди (қотиллик) бўйича жиноят иши очгани хабар қилинди.

Ўзбекистонлик гумондор Калининградда вақтинча яшаб келгани айтилмоқда. Терговчилар қотиллик ғаразли мақсадда содир этилганини айтишмоқда.

Уларга кўра, қотил ҳодиса жойидан ўқотар қурол ҳамда қомоқхона ходими сейфидан 8000 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.

45 яшар Павел Романенко 27 март куни Калининграддаги квартирасида ўлик ҳолда топилган.
XS
SM
MD
LG