Линклар

Японияда 2010 йил ёзидан буён илк бор ўлимга маҳкум этилганлар қатл этилди.

Япон матбуотига кўра, бугун мамлакат қамоқхоналарида ўта оғир жиноятларда абланиб, ўлимга маҳкум этилган уч маҳбус дорга осилди.

Қатл этилганлардан бири беш одамни ўлдирганликда айбда айбдор деб топилган.

Ҳозирда Японияда ўлимга маҳкум этилган 132 махбус жазо ижросини кутмоқда.

Улардан бири 1995 йилда Токио метросидаги заҳарли газ ҳуружи ортида турган диний секта раҳбари Сёко Асахарадир.

Япония ва АҚШ ўлим жазосини амалда қўллайдиган демократик давлатлар ҳисобланади.

"Amnesty International"га кўра, ҳозирда жаҳон бўйлаб атиги 20 давлатда ўлим жазоси ҳукми мавжуддир.
XS
SM
MD
LG