Линклар

Ўзбекистон футбол жамоаси 2012 йилги Лондон ёзги Олимпиада ўйинларига Осиё қитъасидан сўнгги йўлланма учун ўз курашини бугун Уммонга қарши ўйин билан давом эттирмоқда.

Беллашув Вьетнам пойтахти Ханойдаги “Май Дин” стадионида бўлиб ўтяпти.

Ўзбек футболчиларининг Олимпиада ўйинларига чиқиш орзулари чиппакка чиқмаслиги учун улар ўйинни камида дуранг натижа билан якунлашлари керак бўлади.

Мусобақа ғолиби 23 апрел куни Африка чемпиони Сенегал жамосини енгиши лозим.

Ўзбекистонлик футболчилар 27 март куни суриялик рақибларини 2:1 ҳисобида мағлуб этишган эди.

Яқинда якуний босқич саралаш беллашувларининг сўнгги икки тур учрашувини рақибларига бой бериб қўйган Ўзбекистон терма жамоаси Олимпия Ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмадан мосуво бўлганди. .
XS
SM
MD
LG