Линклар

logo-print

Оилавий тадбиркорликка имтиëзлар берилади


Ўзбекистонда оилавий тадбиркорлик билан¸ анъаналарга кўра¸ ҳунармандлар¸ чевар ва косиблар шуғулланиб келган.

Ўзбекистонда оилавий тадбиркорлик билан¸ анъаналарга кўра¸ ҳунармандлар¸ чевар ва косиблар шуғулланиб келган.

Сенат муҳокамасига тақдим этилган "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги қонун оилавий корхоналарни муайян солиқ ва текширувлардан озод этишни назарда тутади.

25 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинди.

Қонунга кўра¸ оилавий тадбиркорлар ягона солиқ тўловчи қилиб белгиланди ва янги ташкил этиладиган оилавий тадбиркорлик субъектлари уч йил муддатга режали текширувлардан озод қилинади.

“Мустаҳкам оила йили” деб аталаëтган 2012 йилда қабул қилинаëтган бу янги қонуннинг мақсади оилавий тадбиркорлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат экани айтилмоқда.

Ўзбекистонда хусусий фаолият билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахслар фаолиятини мунтазам шуғулланиш билан асосан Давлат солиқ қўмитасининг шаҳар ва вилоят миқëсидаги идоралари шуғулланади.

Озодлик мухбири боғланган Ўзбекистондаги солиқ идораларидан бирининг исми айтилишини истамаган расмийси¸ янги қонунга кўра¸ оилавий тадбиркорлик нима ва бу шаклдаги фаолият остида кимларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишга ҳақли эканига ойдинлик киритди:

- Ушбу қонунга мувофиқ¸ оилавий тадбиркор бу оила аъзолари томонидан амалга ошириладиган таваккал қилиб ëки мулкий жавобгарлик остида даромад қиладиган ташаббускор фаолиятдир. Қонунда оила бошлиғи, унинг хотини, эри, болалари, меҳнатга қодир ëшга етган бошқа қариндошлари, фарзандлари, хотини, эри, туғишган¸ ўгай ака-укалар ҳамда опа-сингиллар, уларнинг хотинлари, эрлари, амакилари¸ ҳаммасини ëзаяпти¸ дейди Ўзбекистон солиқ идораларидан бири расмийси.

Қонунга кўра, оилавий корхона товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланадиган кичик тадбиркорлик субъекти этиб белгиланган.

Ўзбекистонлик яна бир солиқ мутахассисига кўра¸ оилавий тадбиркор якка тартибда фаолият юрғизаëтган хусусий тадбиркорлардан ҳақларининг кўпроқ экани билан фарқланади.

- Оилавий тадбиркорлик деганда оила аъзолари билан, мисол учун¸ олдин битта ўзи қилган бўлса, битта цех очади, тикув цехи ва оила аъзоларини ишлатади. Оилавий тадбиркор сифатида оддий ширкат шартномаси асосида иш берганларга ўхшаб отами, онами масъул шахс бўлиб налогини тўлайди, меҳнат дафтарчаси юритилади. Хусусий тадбиркорлик битта одам. Мисол учун битта магазин очса, битта одамга тегишли бўлади ва битта одам ўзи ишлаши керак. Иш бериш ҳуқуқи йўқ. Оилавий тадбиркорликда битта одам¸ мисол учун¸ ўзи юритса ҳам оила аъзоларини ишлатиши мумкин. Отаси мол олиб келса, хотини бу ëқда тикиб¸ ўғли сотиши мумкин¸ дейди ўзбекистонлик солиқ мутахассиси.

"Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонунга кўра¸ “оилавий корхона хизматчилари меҳнат шартномаси бўйича ишлайди ва уларга қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ойлик белгиланади”.

“Оилавий корхона қонунчиликда белгиланган тартибда ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланади ва ўзи ишлаб чиқарадиган халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий безак санъати буюмлари савдосидан олган жами тушумидан ягона солиқ тўлови тўлашдан озод қилинади. Бундай буюмлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади¸ дейилади янги қонунда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қабул қилган қонунда оилавий корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

Янги ташкил этилган оилавий корхонанинг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди, бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ текширишлар бундан мустасно.

Тошкентлик тадбиркор Саид Аҳмедов¸ мавжуд қонунчиликка кўра¸ хусусий тадбиркорларнинг ҳар йили Ўзбекистон Солиқ қўмитаси¸ Ëнғин хавфсизлиги хизмати¸ Пенсия жамғармаси ва озиқ-овқат саноати билан боғлиқ ҳолларда¸ Санитария-эпидемиология станцияси расмийларидан иборат гуруҳ томонидан комплекс текширувдан ўтказилишини айтади.

Оилавий тадбиркорларга берилган имтиëзнинг мустасно қисмини эса бу тадбиркор шундай изоҳлайди:

- Буларни уч йилда бир марта текширади. Bюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ текширишлар деганда¸ дейлик¸ давлатга қарашли корхоналар билан ишлаган¸ нимадир уларга сотган. Масалан¸ ҳарбийларга кийим сотган бўлиши мумкин, уларга бюджетдан пул тушаяпти. Ўшанинг тўғри нотўғрилиги текширилади¸ дейди тошкентлик тадбиркор.

Ўзбекистон солиқ идораси расмийси¸ Қонунчилик палатаси қабул қилган қонуннинг амалга кўча бошлашига қадар анжа жараëнлар борлигини айтади.

- Ҳали бунинг низоми чиқади. Қонунга асосан солиқни бажариш юзасидан низом чиқади. Қайсилар оилавий тадбиркорликка чиқади, кейин Вазирлар Маҳкамаси қанақанги товарлар ишлаб чиқарса, шулар тушади¸ деган нарсаларни биз га беради переченини.

Бу ерда қайси тадбиркор ëки корхона ва қандай йўналишдаги¸ қандай оилавий тадбиркорлик қонунга тушадиган нарса¸ менда ҳали йўқда. Мана бу тадбиркор мана бу йўналишда, мана бу чевар, косиб ëки чорвачилик фермерчилик оилавий тадбиркорликка тушади, мана бу йўналиш тушмайди¸ хусусий корхона, чинни ишлаб чиқарадиган тушади¸ деб белгиланган низом керак. Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади¸ деяпти буюмлар рўйхати. Қайси буюмлар ишлаб чиқарса, оилавий тадбиркорликка тушади ëки тушмайдиган нарсани ҳали бергани йўқда. Сенат ҳали буни кўриб чиқиб қаергадир қўшимча қилар, энди уни республика ҳал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонунини маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилди. Қонун Сенат тасдиғидан ўтиб¸ президент томонидан имзолангач¸ амалий кучга киради.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG