Линклар

logo-print
Кеча Оқсаройда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Жеймс Меттисни қабул қилди.

Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, учрашувда минтақадаги вазият, Афғонистон муаммосини ҳал қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий соҳалардаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилган.

Жеймс Меттис расмий Вашингтон Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлаган.

АҚШ расмийлари сўнгги пайтда Ўзбекистонга серқатнов бўлаётгани кузатилмоқда. Бу Вашингтоннинг Афғонистондан халқаро кучларни олиб чиқиш учун хавфсиз йўл қидириш истагидаги ҳаракатлари ўлароқ баҳоланмоқда.
XS
SM
MD
LG