Линклар

Кеча Франциянинг Тулуз шаҳрида етти одамнинг ўлимида айбланган ва полиция ҳужуми пайти отиб ўлдирилган Муҳаммад Мераҳ дафн қилинди.

Маҳаллий муҳолифат фаолларининг эътирозларига қарамай, Мераҳ шаҳардаги Корнбарье қабристонига дафн қилинган.

Жазоир ҳукумати асли жазоирлик бўлган Муҳаммад Мераҳни киндик қони тўкилган юртида кўмишга рухсат бермади.

Жазоир расмийлари буни тартибсизликлар келиб чиқиши хавфи билан изоҳлашди.

Келиб чиқиши жазоирлик бўлган Франция фуқароси 24 ёшли Муҳаммад Мераҳ Тулуз шаҳрида уч француз аскари ва яҳудий мактаби олдида тўрт кишини ўлдирганига иқрор бўлган эди.

22 март куни полиция ҳужуми пайти отиб ўлдирилган Муҳаммад Мераҳ ўз ҳаракатларини француз ҳарбийларининг мусулмон давлатларидаги аралашуви ва Фаластин халқининг қийналаётгани учун қасос олиш нияти билан изоҳлаган эди.

Франция расмийлари Муҳаммад Мераҳнинг Ал-Қоидага алоқаси борлиги ҳамда Афғонистон ва Покистонда тайёргарликдан ўтганлигини айтган.
XS
SM
MD
LG