Линклар

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Ашхободни қийноқлар қўлланилиш ҳолатларига эътибор қаратишга чақирди.

Ташкилотнинг Туркманистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига бағишланган ҳисоботида айтилишича, мамлакатда ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қийноқ қўллаш ва қўпол муносабатлар қилиш ҳолатлари шаклланган.

Шунингдек, мамлакат суд тизими коррупциялашгани, сўз эркинлиги йўқлиги ва журналистлар таъқиб қилиниши айтилади ушбу ҳисоботда.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси вакили Кристер Телин Туркманистон ҳукумати бир йилдан сўнг мамлакатдаги ушбу соҳалардаги ўзгаришлар бўйича ҳисобот бериши лозимлигини таъкидлади.

Телин туркман ҳукуматини халқаро нодавлат ташкилотлари фаолиятига йўл очишга чақирди.
XS
SM
MD
LG