Линклар

Ироқ пойтахти Бағдодда сўнгги йигирма йилдан зиёд вақт давомида илк бор ўтказилган Араб лигаси саммити ниҳоясига етди.

Суриядаги бўҳронга бағишланган ушбу саммитда Сурия ҳукумати ва мухолифат мулоқат бошлаш, зўравонликларни тўхтатишга чақирилди.

Бироқ анжуман иштирокчилари Башар ал-Ассад истеъфосини талаб қилишдан тийилдилар.

Сурия ҳукумати БМТ ва Араб Лигаси махсус вакили Кофи Аннаннинг тинчлик дастурини зудлик билан амалда қўллашга чақирилди.

Ассад режими қабул қилган Аннаннинг ушбу дастурида Сурияда зўравонликларни зудлик билан тўхтатиш, ҳукумат билан мухолифат ўртасида мулоқат бошлаш, инсонпарварлик ташкилотларига Сурияга эркин кириш имконини бериш кўзда тутилади.

Ал-Ассад мухолифатга халқаро кўмак тўхтатилиши эвазига, бу режаларни амалга оширишини таъкидлади.

Бағдоддаги Саммитда Араб лигаси давлатларидан ўн нафар лидер иштирок этди.
XS
SM
MD
LG