Линклар

logo-print

Москвадаги АҚШ элчиси журналистлар "таъқиб"идан шикоят қилди


АҚШнинг Россиядаги элчиси Майкл МакФол.

АҚШнинг Россиядаги элчиси Майкл МакФол.

АҚШнинг Россиядаги элчиси Майкл МакФол НТВ телеканали журналистлари уни тўхтовсиз таъқиб қилаётганидан шикоят қилди.

МакФолнинг Twitter орқали ёзишича, НТВ журналистлари унинг кунлик иш жадвалидан жуда яхши хабардор бўлиб, қаерга борса, ўша жойда уларга дуч келмоқда.

Элчи унинг иш жадвали ҳеч қаерда эълон қилинмаганини таъкидлайди.

"За права человека" ҳаракати лидери Лев Пономарёвга кўра, пайшанба куни МакФол унинг офисига келганида, журналистлар гуруҳи элчини 20 дақиқа давомида саволга тутганига гувоҳ бўлган.

НТВ матбуот хизмати Интерфаксга берган интервьюсида, телеканал журналистларининг барча жойда ҳозиру нозирлигини ахборот берувчи манбаларнинг кўплиги билан изоҳлади.

48 ёшли МакФол жорий йилнинг 14 январидан элчилик лавозимига тайинланган. Бунгача у Миллий хавфсизлик кенгаши қошидаги Россия ва Евросиё бўйича марказига раҳбарлик қилган.

МакФол элчиликка тайинланиши биланоқ "Ҳалол сайловлар учун" намойиши иштирокчилари билан учрашган эди.

Майкл МакФол президентликка сайланган Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиларидан ҳисобланади
XS
SM
MD
LG