Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:31

Сеул ўзбек қочқинини Тошкентга топширди


Ўзбек қочқини Инчхон аэропортида Ўзбекистон махсус хизмати ходимларига топширилган.
Ўзбек қочқини Инчхон аэропортида Ўзбекистон махсус хизмати ходимларига топширилган.

Жанубий Кореядан сиёсий бошпана сўраган ўзбекистонлик диндор 21 март куни мамлакатдан депортация қилинган.

Еurasianet сайти маълумотига кўра, Жанубий Кореядан сиёсий бошпана олиш учун ҳужжат топширган ўзбекистонлик диндор мамлакатдан депортация қилинган.

Ўзбек қочқинининг адвокати Чен Чул Кимга таянган ҳолда тарқатилган хабарга кўра, ўзбекистонлик диндорнинг сиёсий бошпана сўраб қилган мурожаати 21 март куни рад қилинган ва у ўша куни депортация қилинган.

Advocates for Public Interest Law адвокатлик фирмаси ходими Чен Чул Ким ўзбекистонлик фуқаронинг шахсини очиқламаган.

Ўзбек қочқини Инчхон аэропортида Ўзбекистон махсус хизмати ходимларига топширилган ва икки ўзбекистонлик маъсул қочқинни Тошкентга олиб кетган.

Олти йил давомида қочқинлар ҳимояси билан шуғулланаётган Чен Чул Ким диний фаолияти учун қочқинга айланган ўзбек диндори эндиликда Ўзбекистон ҳукумати томонидан таъқиб ва тазйиқларга учраши мумкинлигидан хавотир билдиради.

"Амалдаги қонун бўйича бу одам аризасига биринчи инстанциядан рад жавоби олгач, икки ҳафта давомида Адлия вазири номига апелляция шикояти беришга ҳақли эди",- дейди ўз фаолияти давомида илк бор қочқиннинг бу тарзда депортация қилинишига дуч келган адвокат Ким.

Ҳозирда ўзбекистонлик диндорнинг рафиқаси ва икки қизи Сеулда қолган.

Расмий Сеул ўтган йили ҳам бир ўзбекистонликни Тошкент ихтиёрига топширган эди.

БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Хуан Мендезнинг яқинда эълон қилинган “Қийноқлар ва бошқа ёвуз, ғайриинсоний ва камситувчи муносабат ва жазо” деб номланган йиллик ҳисоботида айтилишича, 2011 йилнинг 27 июнида Жанубий Корея ўзбекистонлик бизнесмен Абдулла Рабиевни Тошкентга экстрадиция қилган эди.
XS
SM
MD
LG