Линклар

logo-print

Ўзбекистон-Хитой делегациялари музокара ўтказди


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Пекинда Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида музокара ўтказди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Чэн Гопин бошлиқ расмийлар билан мулоқот чоғида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) доирасида Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги борасида фикр алмашилган.

29 март кунги учрушувда Хитой ҳозирда раислик қилаётган ШҲТнинг асосий тадбирларига тайёргарлик кўриш ва йиғилишлар ўтказиш билан боғлиқ масалалар, шунингдек, икки томонни қизиқтирган бошқа мавзулар муҳокама қилинган.

2011 йилда Ўзбекистон-Хитой ўртсидаги савдо айланмаси 2 миллиард 596 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Ҳозир Ўзбекистонда Хитой билан тузилган 382та қўшма корхона фаолият юритмоқда.
XS
SM
MD
LG