Линклар

Бу савол бугунги "Қурултой" дастурига мавзу бўлди. Synovate маркази 2011 йил ўтказган тадқиқодга кўра, британияликларнинг 17 фоизи, америкаликларнинг 15 фоизи интернетга қўл телефонидан киришади.

Сўралганларнинг 15 фоизи қўл телефони орқали қизлар билан танишганини билдиришган.

Қўл телефони бугунги кунда газета ва журнал ўқиш, телевидение кўриш ва тўловларни амалга оширувчи универсал воситага айланмоқда.

Эрон, Туркманистон, Бирма, Беларус каби ëпиқ мамлакатларда қўл телефони эркин матбуот ролини ўйнаëтгани айтилади.

Қўл телефонларининг янги авлоди, кучли коммуникация технологиялар воситасида ëпиқ жамиятнинг қалин деворларини тешиб ўтиб, расмий матбуотда йўқ бўлган тансиқ ахборотларга йўл топмоқда.

Бирмалик ëшлар қўл телефони орқали олган тасвирлар Си-Эн-Эн, Би-Би-Си каби жаҳон телеканалларида намойиш қилинмоқда.

Қўл телефони орқали ўзбек ëшлари интернетга тобора кўпроқ кираëтгани телефон ширкатлари ҳисоботларида акс этади.

2007 йилда ўзбекистонлик ҳофиз Мурод Қиличев СМС хабарлашмаси воситасида муҳаббат изҳор қилиш ҳақида қўшиқ куйлади.



Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги 8 миллион Интернет фойдаланувчилардан ярмидан кўпи мобил алоқа орқали жаҳон тармоғига чиқади. Уларнинг аксари ёшлар экани айтилади.

Очиқ давлатларда сариқ матбуотга мавзу бўладиган ҳолатлар Ўзбекистонда видотасвирлар тарзида телефондан телефонга кўчаëтгани кузатилади.

Бу эса ўз навбатида "қўл телефони матбуот воситасига айландими?" деган саволни пайдо қилди.

Қурултойда иштирок қилган Нилуфар¸ Абдулла¸ Санжар каби талаба ëшлар бу саволга жавоб излашди.

Ижтимоий тармоқлардаги фаоллик борасида таҳлил олиб борган Тоҳиржон янги технологияларнинг ëпиқ жамиятларга таъсири ҳақида гапирди.

Қурултойни қуйида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG