Линклар

Ўзбекистон жанубий Тожикистон йўналишидаги темир йўл участкасини демонтаж қила бошлади.

CA-NEWS ахборот агентлиги хабарига кўра, буни жума куни Тожикистон темир йўллари давлат унитар корхонаси маълум қилган.

Ўзбекистон томони ўз ҳаракатини Ғалаба станциясини Тожикистон чегарасига яқинроқ жойга кўчириш нияти билан изоҳлаган.

Тожикистон темир йўллари расмийлари Ўзбекистон темир йўлчилари демонтаж бошланишидан олдин Тожикистонлик ҳамкасбларини хабардор қилмаганини айтмоқда.

Душанбе расмийлари ўзбекистонлик темир йўлчилар ҳаракатини халқаро юк ташиш қоидаларига зид дея баҳолаган.

Тожикистон темир йўлларига кўра, ҳозир Ўзбекистон ҳудудида жанубий Тожикистонга етказилиши керак бўлган 130дан ортиқ юк ортилган вагон ушлаб турилибди.
XS
SM
MD
LG