Линклар

logo-print
Россиянинг Лукойл ширкати Ўзбекистондаги Қандим-Ҳовзак-Шоди-Қўнғирот газ ҳавзаларини ўзлаштириш лойиҳалари учун банклар консорциумидан 500 миллион доллар кредит олиш ҳақида шартнома имзолади.

Лукойл ширкати эълон қилган баёнотга кўра, кредит Қандим газ ҳавзасини ўзлаштириш лойиҳасини молиялаштириш, шунингдек, Ҳовзак-Шоди минтақасида газ ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга сарфланиши мўлжалланган.

Ўзбекистон ҳукумати бу лойиҳалар амалга оширилишини аллақачон маъқуллаган.

Лукойл билан кредит ҳақида шартнома имзолаган банк консорциуми - Осиё тараққиёт банки, Кредит Агрикол, BNP Paribas ва Корея Тараққиёт банкидан иборат.
XS
SM
MD
LG