Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:40

Хайрулла Ҳамидовни энди чиқаришадими?


Диний воиз ва спорт шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов 2010 йил май ойида 6 йилга Тошкент вилоят суди томонидан 6 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
Диний воиз ва спорт шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов 2010 йил май ойида 6 йилга Тошкент вилоят суди томонидан 6 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

Озодликка қўнғироқ қилган андижонлик муштарий ўзини ана шу савол жуда қизиқтираётганини айтди.

Хайруллани қўйиб юборишадими?

Тазаррусидан сўнг Хайрулла Ҳамидовни қамоқдан чиқаришса керак, дейди андижонлик йигит.

- Кеча гапирдинглар-ку Хайрулла Ҳамидов ҳақида. Ўша нарсани ëзибдиларми- ëзмабдиларми, билмоқчи эдим-да шуни. Ҳақиқатан бу нарса ëзилганми ë уюштирилганми бу нарса?

Озодлик: Сиз нима, деб ўйлайсиз?

- Менинг фикрлашимча, бу нарса қаттиққўллик билан ҳал қилинган, деб тахмин қилмоқчиман. Энди бу бола шунча ривоятларни гапирган, унча-мунча нарсага нима бўлиши мумкин эмас эди-да. "Бу кишини энди қўйиб юборадими?" деган нимада эдик. Ҳаракат бормикан, деб сўрамоқчи эдим-да.

Озодлик: Сиз нима деб ўйлайсиз, мана шу гапдан кейин қўйиб юборишадими?

- Агар ҳақиқатан шунақа гаплар бўлиб ўтган бўлса, бу гапларни инобатга олган бўлса, қўйиб юборишади, деган умиддаман. Бу нарса аввало катталарга ҳам боғлиқ-да.

Озодлик: Нимага бу одамнинг тақдири сизни бефарқ қолдирмаяпти?

- Биринчидан, яхши нарса гапирган, иккинчидан, яхши инсон фарзанди, учинчидан, анча фойдаси тегди-да, -дейди андижонлик суҳбатдош.


Дисклар сифати пасайиб кетяпти

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидан қўнғироқ қилган Нишонбой ота фикрича, Ўзбекистонда чиқарилаётган қўшиқ дискларининг сифати пасайиб кетаяпти.

- Гапирадиган бўлсам, мана шу чиқаëтган дисклар мутлақо талабга жавоб бермайди. Чиқараëтганлар тўғрироғи аҳмоқона қилиб юбораяпти.

Озодлик: Дискларнинг сифатими ëки қўшиқларнинг сифатими?

- Қўшиқларнинг сифати энди бири паст, бири баланд бўлиб қолган, миллий мусиқани эшитган пайтда ниҳоятда юрагимиз сиқилаяпти. Фаттоҳхон Мамадалиевни олайлик, Ориф Алимахсумовни олайлик, Орифхон Ҳотамовни олайлик - мана шуларнинг дискларини эшитган вақтда ниҳоятда юрагимиз сиқилаяпти. Пластинкалар бўлган бир вақтлар. Ниҳоятда яхши бўлган. Булар ўз вақтининг сардори эди. Ҳозир ҳам ўз вақтининг сардори бўлса бўлаверади. "Водий садоси" радиоси бор. Яхши чиқаяпти. Классик ашулаларни "Водий садоси", "Рухсор", Наманган радиолари қўйганда жуда чиройли чиқаяпти. Мана шундай қилиб диск чиқарса ҳам бўлаверади, - дейди булоқбошилик Нишонбой ота.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG