Линклар

Туркиянинг “Тupas” миллий нефт компанияси 30 март куни Эрондан нефт сотиб олишни 20 фоизга камайтирди.

АҚШ Эрон нефт трансакцияларини амалга ошириб келган Эрон марказий банки билан ҳамкорлик қилган хориж ширкатларига қарши жазо чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлантирган.

Шу ой бошида Вашингтон бу Япония ва Европа Иттифоқининг ўнта давлатига тегишли эмаслигини билдириб, уларнинг Эрон нефтига қарамлигини камайтириш йўлидаги уринишини олқишлаган.

Туркия ўз эҳтиёжи учун зарур бўлган нефтнинг учдан бир қисмини Эрондан сотиб олади.
XS
SM
MD
LG