Линклар

Япония Мудофаа вазири: Ш.Кореянинг ракетаси уриб тушириши мумкин


Ш.Кореядаги ракета учириладиган Тонгчангни объектининг сунъий йўлдошдан олинган сурати, 2012 йил 30 март.

Ш.Кореядаги ракета учириладиган Тонгчангни объектининг сунъий йўлдошдан олинган сурати, 2012 йил 30 март.

Япония Мудофаа вазири Наоки Танака Японияни ҳужумидан ҳимоя қилиш учун лозим бўлса, Шимолий Кореянинг ракетасини уриб тушириш ҳақида буйруқ берганини эълон қилди.

Шимолий Корея апрел ойи ўртасида ракета учиришни режалаган.

Пхеняннинг бу режаси минтақада кескин вазият юзага келтирди.

Япония, унинг иттифоқчилари бўлган Жанубий Корея ва АҚШ ушбу синов Шимолий Кореянинг узоқ масофага учадиган қанотли ракета синовига сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Пхенян ўзининг ядровий ва қанотли ракеталар дастурига яна қайтишининг олдини олиш учун Шимолий Кореяга синов ўтказишни таъқиқлаган.

Шимолий Корея ракета Ер орбитасига сунъий йўлдош олиб чиқишини иддао қилиб парвозни тўхтатишни рад қилган.
XS
SM
MD
LG