Линклар

Таиланд жанубидаги Йала шаҳрида шанба куни битта автомобил ва иккита мотоциклга ўрнатилган бомбалар портлагани оқибатида камида тўққиз киши нобуд бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Йала ҳокими Детрат Симсири ҳужум пайтида яраланган 20дан ортиқ одам касалхонага қолаётганини айтди.

Таиланд жанубида 2004 йилдан бери исёнчилар амалга ошириб келган ҳужумлар оқибатида беш мингдан ортиқ одам нобуд бўлган.

Бу минтақада мусулмон малайлар озчиликни ташкил қилади. Улар кўпчиликни ташкил қилган будпараст тайлар томонидан тазйиқлар ўтказилишидан шикоят қилиб келади.
XS
SM
MD
LG