Линклар

logo-print
АҚШ тарихида энг катта лотерея ютуғи, яъни, 640 миллион доллар бир кишига насиб қилган бўлиши мумкин.

31 март куни эрталаб расмийлар жума куни кечқурун ўйналган лотерея ўйинида ютган бошқа одам бор ёки йўқлиги кутилаётганини айтди.

Рекорд даражадаги катта ютуққа сазовор бўлган, 2-4-23-38-48 рақамли лотерея Мэриленд штатининг Балтимор шаҳридаги дўконда сотилган.

АҚШда охирги марта рекорд даражадаги лотерея ютуғи 2007 йилда 390 миллион долларни ташкил қилган.

Ютуқни Жоржия ва Ню Жерси штатларида яшовчи икки фуқаро бўлашиб олган. АҚШда 5 минг доллардан ошган ҳар қандай лотерея ютуғининг 25 фоизи давлатга федерал солиқ сифатида тўланиши шарт.
XS
SM
MD
LG