Линклар

logo-print
Ўзбекистон 1 апрелдан бошлаб Хитойга газ экспорт қила бошлайди.

Тошкентда 30 март куни ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекнефтегаз миллий холдинг компанияси бошқарув кенгаши раиси Шокир Файзуллаев 2012 йилда Хитойга қанча миқдорда газ экс жўнатилишини ошкор қилмади.

Оilcapital.ru Интернет нашри хабарига кўра, Ўзбекистон гази Хитойга “Марказий Осиё-Хитой” қувури орқали жўнатилади.

Ўзбекнефтегаз ва Хитойнинг миллий нефтгаз компанияси (CNPC) 2010 йил июнида Ўзбекистондан йилига 10 миллиард куб метр газни дунё бозори нархида сотиб олиш ҳақида шартнома имзолаган.

Яқинда Ўзбекистон 1 апрелдан бошлаб Тожикистонга табиий газ етказиб беришни бутунлай тўхтатилишини маълум қилган.

РИА Новости агентлиги хабарига кўра, Тожиктрансгаз ширкатига йўлланган мактубда бу газ ресурслари етишмаётгани ва Ўзбекистон газининг асосий харидори бўлган Хитой олдидаги мажбурият бажарилиши кераклиги билан изоҳланган.
XS
SM
MD
LG