Линклар

Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Шерзод Файзиевни қабул қилди.

Туркменинформ ахборот портали хабарига кўра, учрашув Файзиевнинг Туркманистондаги элчилик муддати тугаётгани муносабати билан уюштирилган.

Мулоқот чоғида Туркманистон ва Ўзбекистон муносабатларининг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашилган.

Учрашув сўнггида Туркманистон президенти Ўзбекистон элчисига икки давлат ўртасида ҳурмат ва тенг ҳуқуқлилик асосидаги муносабатлар ривожига қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун миннатдорлик билдирган.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ўтган ҳафта Шерзод Файзиевни Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги элчиси этиб тайинлаш ҳақида қарор қабул қилган.
XS
SM
MD
LG