Линклар

logo-print

Сурия: Ҳукумат кучлари шаҳарлардан барқарор вазиятда олиб чиқилади


Сурия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ж.Макдиси.

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ж.Макдиси.

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Жиҳод Макдиси ҳукумат кучлар исёнчиларни мағлубиятга учратганини айтди.

Вазирлик расмийси вазият барқарор бўлганидан сўнг ҳукумат аскарлари шаҳарлардан олиб чиқилишини маълум қилди.

Жиҳод Макдисининг баёноти БМТ ва Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан Сурия ҳукуматини ўт очишни дарҳол тўҳтатишга чақирганидан бироз кейин янгради.

БМТ ҳисоб-китобича, Сурияда бир йилдан буён давом этаётган зўравонликларда 9000 дан зиёд, асосан, тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

Айни пайтда, 31 март куни Туркия ҳукумати Сурияда ҳукуматга қарши бир йил олдин оммавий норозиликлар бошланганидан бери 17 мингдан зиёд суриялик Туркия ҳудудига қочиб ўтганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG