Линклар

logo-print
Россиянинг Доғистон Республикасидаги Хасавюрт шаҳрида 31 мартга ўтар кечаси полициянинг икки ходими кетаётган автомобил номаълум қуролли шахслар томонидан ўққа тутилди.

Ҳужум оқибатида полициянинг бир ходими воқеа жойида ўлди. Оғир яраланган иккинчи полиция ходими касалхонада оламдан ўтди.

Ундан олдин Доғистон пойтахти Махачкалада Ички ишлар вазирлиги ходимларига уюштирилган ҳужумда икки киши ҳалок бўлган эди.

Айни пайтда, Шимолий Кавказдаги Ингушетия Республикаси пойтахти Назран ташқарисида 31 мартга ўтар кечаси полиция автомобиллари кетаётган йўлда портлаш рўй берди. Ҳужум оқибатида ҳеч ким жабрланмади.
XS
SM
MD
LG