Линклар

logo-print

Клинтон Кўрфаз давлатларини Эрон борасида яқин ҳамкорликка чақирди


АҚШ Давлат котиби Ҳ.Клинтон ва Саудия Арабистони Қироли Абдуллоҳ (ў) ўртасидаги учрашув, Риёд ш., 2012 йил 30 март

АҚШ Давлат котиби Ҳ.Клинтон ва Саудия Арабистони Қироли Абдуллоҳ (ў) ўртасидаги учрашув, Риёд ш., 2012 йил 30 март

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ўз мамлакати Форс Кўрфази давлатлари денгиз хавфсизлиги ва Эроннинг таҳдидига қарши ҳаво ҳужумидан мудофаа стратегиясини яхшилаш йўлларини излаётганини айтди.

31 март куни Саудия Арабистонида Хавфсизлик масаласига бағишланган анжуманда сўзлаган Клинтон АҚШ ва Кўрфаз давлатлари Эроннинг ядровий дастури ва қўшни давлатлар ички ишларига аралашувидан бирдек хавотирда эканини урғулади.

Клинтон Вашингтон билан ҳамкорлик муштарак мақсадга эришишда “улкан потенциял”га эга эканини айтди.

30 март куни АҚШ Давлат котиби Саудия Қироли Абдуллоҳ ва Ташқи ишлар вазири Сауд Ал-Файсал билан учрашиб нефт масаласини муҳокама қилди.

АҚШ Давлат котиби 31 март куни Кувайт, Баҳрайн, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммон вазирлари билан учрашади.

Ҳиллари Клинтон “Сурия дўстлари” номли анжуманда иштирок этиш учун якшанба куни Истанбулга боришни режалаган.
XS
SM
MD
LG