Линклар

Тожикистон раҳбари АҚШ қуролли кучлари қўмондони билан учрашди


АҚШ армияси генерали Ж.Мэттис ва Тожикистон Президенти И.Раҳмон, Душанбе, 2012 йил 31 март.

АҚШ армияси генерали Ж.Мэттис ва Тожикистон Президенти И.Раҳмон, Душанбе, 2012 йил 31 март.

АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Жеймс Мэттис 31 март куни Душанбеда Тожикистон Президенти имомали Раҳмон билан учрашди.

Музокара бошида Раҳмон ўз мамлакати АҚШ билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида эканини айтди.

- Тожикистон хавфсизлик соҳасида, шунингдек, минтақада тинчлик ва барқарорликни тиклашда Қўшма Штаталар билан алоқаларни янада ривожлантиришни хоҳлайди, - деди Имомали Раҳмон.

Тожикистон президенти идораси эълон қилган баёнотга кўра, Мэттис Вашингтон Тожикистон хавфсизлик кучларига ёрдам кўрсатишни давом эттиришини айтган.

АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Жеймс Мэттис шу ҳафтада Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари билан ҳам учрашган эди.
XS
SM
MD
LG