Линклар

АҚШ ва дунё тарихида энг катта лотерея ютуғи - 640 миллион долларлик мукофот соҳиблари маълум бўлди.

31 март куни расмийлар жума куни кечқурунги лотерея ўйинида уч киши улкан мукофот соҳиби бўлганини эълон қилди.

Рекорд даражадаги катта ютуққа сазовор бўлган 2-4-23-38-48 рақамлари белгиланган лотереялар Мэриленд, Канзас ва Иллинойс штатлари дўконларида сотилган.

Энди мукофот пули уч киши ўртасида бўлинади. Лотерея пулининг бунчалар катта бўлгани жорий йил январидан бери ҳеч ким “омадли рақамлар”ни топа олмагани билан изоҳланди.

АҚШда охирги марта рекорд даражадаги лотерея ютуғи 2007 йилда 390 миллион долларни ташкил қилган.

Ўшанда ютуқни Жоржия ва Ню Жерси штатларидаги икки фуқаро бўлашиб олган.

АҚШда 5 минг доллардан ошган ҳар қандай лотерея ютуғининг 25 фоизи давлатга федерал солиқ сифатида тўланиши шарт.
XS
SM
MD
LG