Линклар

Мянмада парламент аъзолигига сайлов ўтказилмоқда


Мянма мухолифати лидери Аун Сан Су Чжи.

Мянма мухолифати лидери Аун Сан Су Чжи.

Кўп йиллардан бери энг эркин экани айтилаётган ушбу сайловда Мянма мухолифати лидери Аун Сан Су Чжи илк бор парламент аъзоси этиб сайланиши кутилмоқда.

1 апрел кунги сайловда даъвогарлар 664 ўринли парламентдаги бўш ўринлар учун сиёсий кураш олиб бормоқда.

Сайлов натижаси истеъфодаги ҳарбийлар назоратида бўлган парламентидаги мувозанатга таъсир этмаслиги айтилмоқда.

1990 ва 2010 йилги сайловларда уй қамоғида бўлган 66 яшар Нобел мукофоти лауреати Аун Сан Су Чжи сайловда иштирок этаётганидан мамнун экани чунки бу собиқ Бирмадаги сиёсий вазиятга одамлар эътиборини жалб қилишини айтди.
XS
SM
MD
LG