Линклар

Истанбулда "Суриянинг дўстлари" анжумани очилди


АҚШ Давлат котиби Ҳ.Клинтон ва Сурия миллий кенгаши раиси Б.Ғалиун, "Суриянинг дўстлари" анжумани, Тунис, 2012 йил 24 феврал.

АҚШ Давлат котиби Ҳ.Клинтон ва Сурия миллий кенгаши раиси Б.Ғалиун, "Суриянинг дўстлари" анжумани, Тунис, 2012 йил 24 феврал.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Суриянинг дўстлари” номли анжуман очилди.

60дан ортиқ давлат расмийлари иштирок этаётган музокараларда Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режимига босимни кучайтиришга қаратилган чоралар муҳокама этилиши режаланган.

Анжуман бошланиши арафасида мухолифатдаги Сурия миллий кенгаши раҳбари Бурҳон Ғалиун мухолифатнинг Озод Сурия Армияси жангчиларини қуроллантиришга чақирди.

Бир кун олдин Сурия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Жиҳод Макдиси ҳукумат кучлар исёнчиларни мағлубиятга учратганини эълон қилган эди.

Макдиси ҳукумат аскарлари шаҳарлардан вазият барқарор бўлганидан сўнг олиб чиқилишини маълум қилди.

Дамашқ расмийлари “яхши ният тимсоли” сифатида шаҳарлардан танклар ва қўшинларни олиб чиқишни назарда тутган БМТ ва Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан таклиф қилган тинчлик режасига рози бўлган.
XS
SM
MD
LG