Линклар

Австриядан Ўзбекистонга учган самолёт фавқулодда Ростовга қўнди


Австриянинг Инсбург шаҳридан 31 март куни Самарқанд шаҳри томон парвоз қилган самолёт Россиянинг Ростов-Дон шаҳри аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.

Ростов аэропорти вакилига асосланиб Интерфакс-Юг ахборот агентлигининг хабар қилишича, экипаж самолёт мотори мойнинг босими пасайиб кетгани сабабли қўнишга рухсат сўраган ва ерга муаммосиз қўнган.

Ҳозирда мутахассислар техник носозлик сабабини ўрганмоқда.

Ростовга фавқулодда қўнишга мажбур бўлган самолёт бортида йўловчилар бўлмагани, фақат беш нафар экипаж эъзолари бўлган.
XS
SM
MD
LG