Линклар

logo-print

Мянма мухолифати: Аун Сан Су Чжи сайловда ғолиб чиқди


Мянма мухолифати етакчиси Аун Сан Су Чжи.

Мянма мухолифати етакчиси Аун Сан Су Чжи.

Мянма мухолифати Демократик ҳаракат етакчиси 66 яшар Аун Сан Су Чжи 664 ўринли мамлакат парламентидаги бўш ўринлар учун ўтказилган сайловда ғолиб чиққанини иддао қилди.

Демократия Миллий Лигасининг юқори лавозимли аъзоси Тин Оо норасмий маълумотга асосланиб, Нобел мукофоти соҳиби Аун Сан Су Чжи Кавхму сайлов округида сайловчиларнинг 82 фоиз овозини олишга муваффақ бўлганини айтди.

1 апрел кунги сайлов натижаси истеъфодаги ҳарбийлар назорат қилаётган парламентидаги мувозанатга таъсир этмаслиги айтилмоқда.

Якшанба кунги сайлов Мянма (собиқ Бирма)да кўп йиллардан бери ўтказилган энг эркин сайлов экани айтлмоқда.
XS
SM
MD
LG