Линклар

Ироқ вице-президенти Тариқ Ал-Ҳошимий Қатарга борди


Ироқ вице-президенти Тариқ ал-Ҳошимий.

Ироқ вице-президенти Тариқ ал-Ҳошимий.

Қатар ахборот агентлиги Ал-Ҳошимий пойтахт Доҳага якшанба куни расмий ташриф билан келганини хабар қилди.

Ироқда шиа зиёратчилари, ҳукумат расмийлари ва хавфсизлик кучларига қарши ўлим батальонлари тузганликда айбланган Ал-Ҳошимий Қатарга келган Ироқнинг энг юқори лавозимли биринчи сунний расмийси бўлди.

Тариқ Ал-Ҳошимий ўзи ҳақидаги барча айбловларни рад қилиб келмоқда.

Декабр ойидаги ордерга мувофиқ ҳибсга олинишидан ўзини ихота қилиш учун Ал-Ҳошимий Ироқ шимолидаги ярим мухтор Курдистон минтақасида яшаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG