Линклар

Покистон президенти Ҳиндистонга боришни режаламоқда


Покистон Президенти Осиф Али Зардорий.

Покистон Президенти Осиф Али Зардорий.

Покистон Президенти Осиф Али Зардорийнинг матбуот котиби машхур сўфий Ажмер Шариф зиёратгоҳини кўриш учун Зардорий яқин фурсатда Ҳиндистонга сафар қилишини билдирди.

Фарҳотулла Бобурга кўра, Ҳиндистон ғарбида жойлашган Ражастон штатидаги зиёратгоҳга Зардорийнинг сафари дастлаб хусусий бўлиши режаланган.

Аммо Покистон президенти бу расмий ташрифга айланиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмаган.

Агар амалга ошса, бу Покистон давлат раҳбарининг 2005 йилдан бери Ҳиндистонга биринчи ташрифи бўлади.
XS
SM
MD
LG