Линклар

Россия полицияси 50дан ортиқ намойишчини ҳибсга олди


1 апрел куни Москванинг Қизил майдонида қўлга олинган намойишчи.

1 апрел куни Москванинг Қизил майдонида қўлга олинган намойишчи.

1 апрел куни Россия полицияси Москва марказида рухсатсиз намойиш ўтказишга уринган 50дан ортиқ одамни ҳибсга олди.

Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, фаоллар шиорлар айтиб орган ходимлари ёпиб қўйган йўл орқали Қизил майдонга ўтишга ҳаракат қилган.

Айни пайтда “Солидарность” ҳаракати аъзоси Надежда Митюшина Озодликка ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари уни ва бир неча мухолифат аъзосини метро бекоти олдида ҳеч қандай тушунтиришсиз ҳибсга олганини айтди.
XS
SM
MD
LG