Линклар

Россия президенти Дмитрий Медведев бугун мамлакатда рўйхатга олинмаган сиёсий партиялар раҳбарлари билан иккинчи учрашувни ўтказади.

20 феврал куни ўтган биринчи учрашув чоғида Медведев ўзи таклиф қилган сиёсий ислоҳотларни партиялар қўллаб-қувватлашига умид билдирган эди.

Бугун ўтказиладиган учрашувда “Россия қароқчилар партияси”, “Яшиллар” экологик ҳаракати, “Ватан учун” партиялари раҳбарлари иштирок этишларини маълум қилганлар. Озодлик халқ партияси эса учрашувда иштирок этишдан бош тортган.

Мазкур партия вакили Константин Мерзликиннинг айтишича, Кремл расмийлари тўлақонли сиёсий ислоҳотларни амалга оширишга қодир эмас.
XS
SM
MD
LG