Линклар

logo-print

Тюмен яқинида рўй берган учоқ ҳалокати оқибатида 32 йўловчи ҳалок бўлди, 11 одам турли тан жароҳати олди.

Ҳалокат "UTair" ширкатига қарашли АТР-72 русумли учқич Сургут шаҳрига учаëтган пайда содир бўлди.

Расмий маълумотларга кўра¸ Тюмен шаҳри аэропортидан кўтарилганидан сал вақт ўтиб учқич бортида ёнғин содир бўлган ва ерга қулаб тушган.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийларига кўра, қулаш оқибатида учқич учга бўлиниб кетган.



“UTair” ширкатига тегишли учқич бортида тўрт нафар учувчи ва 43 нафар йўловчи бўлган. Йўловчилар аксарининг Россия фуқаролари экани айтилмоқда.

Ҳалокатдан омон қолган 12 киши турли жароҳатлар билан оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.

Ҳалокатнинг парвоз ва техник носозликлар билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

2011 йил бошидан бери Россияда рўй берган учоқлар ҳалокати оқибатида 120 дан ортиқ одам нобуд бўлди.

Ўтган йил Як-42 учқичи ҳалокатида Ярославлдаги хоккей жамоаси аъзоларининг деярли барчаси ўлган эди.
XS
SM
MD
LG