Линклар

Ота-онаси мактаб формасини олиб беришга қурби етмаганига ўзини ёққан покистонлик 13 яшар бола оламдан ўтди.

шанба куни онаси мактаб форма олиб беришга оиласида пул йўқлигини айтганидан сўнг Камран Хон устига бензин қуйиб ўзини ёқиб юборган эди.

Бир кун ўтиб бола касалхонада қаттиқ куйиш оқибатида жон таслим этди.

Хабарларга кўра, Камран мактабда аъло баҳоларга ўқиган ва маҳаллий хусусий мактаблардан бирида бепул ўқиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритган.

Ота-оналарининг айтишича, Камран уялчан бола бўлган, у титилиб кетган эски формасида мактабга боришга ор қилган.

Камраннинг отаси ишсиз, онаси оддий ҳизматчи бўлиб ишлайди.
XS
SM
MD
LG