Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:02

"Заправкадаги портлашда қурбонлар йўқ"


Портлашдан кейин станция атрофи милиция ходимлари томонидан тўсиб қўйилган эди. (Сурат Gazeta.uz сайтидан олинди)
Портлашдан кейин станция атрофи милиция ходимлари томонидан тўсиб қўйилган эди. (Сурат Gazeta.uz сайтидан олинди)

Тошкент шаҳар ҳокимияти 1 апрел куни шаҳардаги MQ-Servis АЁҚШда содир бўлган ёнғин натижасида одамлар орасида талофат бўлмагани ҳақида хабар қилди.

Расмий изоҳда портлаш ҳақида гап йўқ


Тошкент шаҳар хокимлиги расмий сайтида MQ-Servis номли автомобилларга ёқилғи қуйиш шоҳобчаси (АЁҚШ)даги воқеа юзасидан шаҳар хокимлигининг расмий изоҳи эълон қилинди.

“1 апрел куни Тошкент шаҳри кичик халқа йўлининг Яккасарой тумани ҳудудида жойлашган ёқилғи қуйиш станциясидаги резервуарда ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ёки жароҳат олганлар йўқ”¸ дейилади изоҳда.

1 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 10:50да Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган халқаро аэропорт олдида, кўприк яқинидаги MQ-Servis номли АЁҚШда аввал ёнғин, кейин портлаш содир бўлган эди.

Қисқагина расмий маълумотда MQ-Servis номли АЁҚШда ёнғин бўлгани ҳақида ёзилган, бироқ станцияда содир бўлган портлаш ҳақида умуман ҳеч нарса дейилмаган.

Станциядаги воқеа ҳақида хабар берган маҳаллий Интернет нашрлари АЁҚШда иккита портлаш бўлгани ҳақида ёзди.

Озодлик илтимосига кўра воқеа жойига бориб, вазиятни ўрганган ҳуқуқ фаоли Абдулла Тожибой ўғли станцияда аввал ёнғин келиб чиққани ва кейин портлаш содир бўлганини аниқлади.

- Станцияда олдинига ёнғин келиб чиққан. Ўт ўчирувчилар келиб ўчиришга ҳаракат қилган, лекин ўчира олмаган ва кетма-кет 2 та катта портлаш содир бўлган. Станция атрофидаги дўконлар ва бошқа обеъктларга ҳам катта шикаст етган, деган эди Абдулла Тожибой ўғли.

Озодлик 1 апрел куни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Яккасарой туман Ўт ўчириш хизмати билан боғланганида, иккала ташкилот вакиллари ҳам MQ-Servis станциясида портлаш бўлганини тасдиқлади.

Станцияда ёнғин талофатлари бартараф қилинмоқда


Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий изоҳида айтилишича, воқеа сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия тузилган.

MQ-Servis станциясидаги портлашдан кейинги вазиятни ёритган Gazeta.uz сайти АЁҚШдаги 2 апрел кунги вазиятга оид суратлар эълон қилди.

Сайт маълумотига кўра, бензин резервуарида содир бўлган портлаш натижасида, унинг яқинидаги газ “заправка”сига мутлақо шикаст етмаган.

MQ-Servis яқинидаги дўкон ва атвосервис ҳам портлаш ва ёнғин натижасида шикастланмаган, фақат АЁҚШ ёнидаги автосалон биносининг деразалари синиб тушгани хабар қилинди.

Тошкентдан олинган хабарга кўра, 2 апрел куни MQ-Servis да портлаш натижасида етган талафотлар бартараф қилинмоқда.

Портлашдан кейин кичик ҳалқа йўлининг Қушбеги массивидан Шимолий вокзал- "Тошкент" темирйўл вокзалигача бўлган қисмида автомобил қатнови тўхтатилган эди.

Маҳаллий Интернет нашрларига кўра¸ 2 апрел куни автомобиллар ҳаракати тўлиқ йўлга қўйилган; Яккасарой туман прокуратураси MQ-Servis номли АЁҚШдаги портлаш юзасидан жиноий иш қўзғатган.

Станцияда портлаш содир бўлганидан саноқли вақт ўтиб, Ўзбекистондаги мустақил Интернет нашрлари бу ҳақда зудлик билан хабар берди.

Биринчилардан бўлиб портлашни ёритган Olam.uz ва Gazeta.uz сайтлари воқеа жойидан суратлар ҳам эълон қилди.

Жорий йилнинг 7 ва 8 март кунлари Тошкентнинг Учтепа тумани ва Қўйлиқ массивидаги электр тақсимлаш станцияларида ҳам портлаш содир бўлган эди.

Мазкур авария сабаблари очиқланмади. Бироқ рўй берган авариялар оқибатида минглаб аҳоли бир кун давомида электр қувватисиз қолган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:49 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG