Линклар

Британия e-mail устидан назоратни кучайтирмоқчи


A graphic works shows Google mail (Gmail) sign.

A graphic works shows Google mail (Gmail) sign.

Британияда террорчиликни олдини олиш учун электрон ёзишмалар ва бошқа тур алоқа воситалари устидан назоратни кучайтиришни кўзда тутувчи ҳукумат режаси мухокама этилмоқда.

Агар мазкур режа амалга ошса Британия махсус ҳизматларидан бири одамларнинг электрон ёзишмалари, ижтимоий тармоқлардаги мулоқоти ва телефон суҳбатлари ҳақида тўсиқсиз маълумот олиб туриш ҳуқуқини қўлга киритади.

Таклиф этилаётган мазкур режа ҳали амалга кўчмасидан жамоатчилик танқидига учрай бошлади.

Британия парламентида ҳатто иқтидордаги партия депутатлари орасида ҳам бунга қарши чиқаётганлар бор.

Уларга кўра, бу инсон дахлсизлигига таҳдиддир. 2006 йилда ҳам Британияда шунга ўхшаш режа таклиф этилган, лекин депутатлар эътирози сабаб парламент тасдиғидан ўтмаган эди.
XS
SM
MD
LG