Линклар

logo-print
Покистондаги маҳкама Ал-Қоида террор тармоғининг собиқ лидери Усама бин Ладиннинг уч беваси ва икки қизини мамлакатда ноқонуний яшаб келганликда айблаб, уларга 45 кунлик қамоқ жазоси тайинлади.

Бу ҳақда судланувчиларнинг адвокати журналистларга душанба куни маълум қилди.

Суд қарорига кўра, айбланувчилар жазони ўтаб бўлганларидан сўнг мамлакатдан депорт қилинишлари керак.

Усама бин Ладин бир йил аввал Исломобод яқинидаги уйида АҚШ махсус хизматлари амалиёти оқибатида ўлдирилган эди.

Ладин хотинлари ва қизлари билан Абботободдаги хонадонда бир неча йил мобайнида яширинча яшаб келган.
XS
SM
MD
LG