Линклар

logo-print
Етти йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенкога қамоқхонадан ташқарида даволанишга руҳсат берилди.

Бу ҳақда Украина бош прокуратураси маълум қилди.

Аввалроқ, Тимошенкони тиббий кўрикдан ўтказган украиналик шифокорлар собиқ бош вазирнинг соғлиги ёмонлашгани ва уни зудликда касалхонага ётқизиш кераклигини тавсия қилишган эди.

Юлия Тимошенко ҳизмат лавозимини суистеъмол қилганликда айбланиб, етти йилга қамалган.

Ҳозирда у жазо муддатини Харковдаги қамоқхонада ўтамоқда.
XS
SM
MD
LG