Линклар

Венгрия президенти Пал Шмитт докторлик диссертацияси плагиат деб топилиши билан боғлиқ жанжал ортидан истеъфо берди.

Ўзининг истеъфо ҳақидаги баёнотида жаноб Шмитт ўз шахси атрофидаги жанжал халқни иккига ажратиб қўйгани, бунақа вазиятда лавозимни тарк этиш тўғри қарор бўлиши ҳақда таъкидлаган.

Яқинда Будапештдаги университетлардан бири Шмиттнинг 1992 йилда ҳимоя қилган диссертациясининг катта қисми хорижлик мутахассислар китобидан кўчирма бўлганини тан олганди.

Пал Шмитт 2010 йилда Венгрия президентлигига сайланган эди. Мамлакат Конституциясига кўра, президент катта ваколатларга эга эмас.
XS
SM
MD
LG