Линклар

Ўзбекистонда мустақил журналист Елена Бондар миллатларо низо қўзғашда айбланмоқда.

Fergananews.com агентлиги билан ҳамкорлик қилиб келган журналист устидан қўзғатилган жиноят иши Тошкентдаги IQ Land Services номли консалтинг ширкати даъвосига асосланган.

Ўзбекистонлик талабалар ва Россиянинг Тюмень Университети ўртасида воситачилик билан шуғулланган ширкат Елена Бондарни ўз номидан миллатлараро низо қўзғатувчи мурожаатларни тарқатишда айбламоқда.

Айбдор деб топилгани тақдирда журналист уч йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Елена Бондарнинг касбдошлари бу иш ортида журналистнинг касбий фаолияти турганига ишонишади.
XS
SM
MD
LG