Линклар

logo-print
Ўзбекистонга киритилмаган россиялик журналист ва сураткаш Виктория Ивлева ҳамда бир қатор россиялик бошқа журналистлар Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси қаршисида пикет ўтказди.

Улар журналистларнинг мамлакатга киритилишига изн берилиши ва сўз эркинлиги талаб этилган плакатларни кўтариб туришди.

Ўзбекистонни "Балиқлар мамлакати" деб атаган россиялик журналист ўтган ой Тошкент ҳаво қўналғасидан ортига қайтариб юборилган эди.

Россиялик таниқли журналист ва сураткаш Виктория Ивлевага кўра, у ўзбек сураткашлари учун семинар ўтказиш ниятида Тошкентга келаётган бўлган.

Собиқ "Новая Газета" мухбири бўлмиш Виктория Ивлева хоним бундан 5 йил олдин ёзган бир мақоласида Ўзбекистонни "балиқлар мамлакати" деб атаган эди.
XS
SM
MD
LG