Линклар

logo-print

Сурия қўшинлари шаҳарлардан олиб чиқилади


БМТ ва Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Кофи Аннан.

БМТ ва Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Кофи Аннан.

БМТ ва Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан Сурия президенти Башар ал-Ассад ҳукумати қўшинлари 10 апрелга қадар мамлакат шаҳарларидан олиб чиқилишига рози бўлганини билдирди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўзлаган Аннан бу қарорнинг икки кундан сўнг ҳукумат аскарлари ва исёнчилар ўртасида ўт очишни тўхтатиш имконини яратишини таъкидлади.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Сюзан Райс Дамашқ расмийлари айтган гаплари эмас, амалдаги ҳатти-ҳаракатига қараб баҳоланишини таъкидлади.

Райс Сурия ҳукумати ўз қўшинларини шаҳарлардан олиб чиқиш ҳақидаги олдинги ваъдаларини бажармаганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG