Линклар

logo-print

АҚШ жанггарилар раҳбари бошига 10 миллион ваъда қилди


Лашкари Тоиба жанггари гуруҳи асосчиси Ҳафиз Муҳаммад Сайид.

Лашкари Тоиба жанггари гуруҳи асосчиси Ҳафиз Муҳаммад Сайид.

Қўшма Штатлар Покистондаги Лашкари Тойиба жанггари гуруҳи асосчиси Ҳафиз Муҳаммад Сайидни қўлга олишда ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион доллар мукофот берилишини эълон қилди.

Расмийларга кўра, Муҳаммад Сайид ҳозирда Лашкари Тойибанинг жанггари қаноти ҳисобланган Жамоат-уд-Даъватга бошчилик қилади.

Муҳаммад Сайид 2008 йилда Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида 165 одам ва тўққиз жанггари нобуд бўлган ҳужумни режалаганликда гумон қилинган.

Айни пайтда, Қўшма Штатлар Лашкари Тойиба раҳбари ўринбосари Ҳафиз Абдул Раҳмон Маккини қўлга олишда ёрдам берадиган маълумот учун 2 миллион доллар мукофот берилишини эълон қилди.

Лашкари Тойиба гуруҳининг Кашмир минтақаси борасида Ҳиндистонга босим кўрсатиш мақсадида Покистон разведка хизмати ёрдамида 80-йилларда тузилгани айтилади.

Покистон ҳукумати АҚШ босими сабабли 2002 йилда Лашкари Тойиба фаолиятини расман тақиқлаган.
XS
SM
MD
LG