Линклар

logo-print

Усмонли сулоласининг сўнгги султони вафот этди


Фотима Нозлишоҳ Султон хоним.

Фотима Нозлишоҳ Султон хоним.

Собиқ Усмонли империясини бошқарган сулоланинг энг кекса аъзоси Нозлишоҳ Султон хоним 91 ёшида империя собиқ пойтахти Истанбулда душанба куни вафот этди.

Усмонли империясининг сўнгги Султони Муҳаммад VI нинг набираси бўлган Нозлишоҳ Султон 3 апрел куни Истанбулда дафн қилинди.

1921 йилда туғилган Нозлишоҳ Султон Усмонли империяси парчаланишидан олдин дунёга келган султон оиласининг охирги аъзосидир.

Биринчи жаҳон урушидан сўнг Мустафо Камол Отатурк етакчилигида олиб борилган кампания натижасида Туркия монархиядан воз кечиб¸ дунёвий ривожланиш йўлини танлаган эди.
XS
SM
MD
LG